Мусулмонни қўрқитиш ҳалол эмас! (инфографика)
Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ушбу номдаги замонавий методларни ўз ичига олган инфографика тайёрланди.
Идора ахборот хизмати маълум қилишича, инфографикада пиротехника воситаларининг моддий ва маънавий зарарлари, унинг саломатликка салбий таъсири, Ислом динида инсонни қўрқитиш, зиён етказиш қаттиқ қораланиши, шундай буюмларни қонунга хилоф тарзда ишлаб чиқариш, сотиш ва тарқатиш ҳамда улардан фойдаланиш жавобгарликка сабаб бўлишига оид маълумотлар ифода қилинган.
Шунингдек, тарбия ишига мутасадди бўлганлар ва ота-оналарга муҳим тавсиялар баён этилган.
Мобил қурилмалар орқали ҳам фойдаланиш учун инфографиканинг PDF шакли, мавзуга оид видеороликлар ва мазкур фаолият билан шуғулланганлик учун жавобгарлик белгиланган тегишли кодекслар моддаларининг QR кодлари берилган.
Сизлардан ушбу инфографикани кенг тарқатиш орқали нохуш воқеа-ҳодисаларнинг олдини олишга чақирамиз, дейилади Ўзбекистон мусулмонлар идораси хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter