Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Юридик шахслар ҳам автомобилларни қисқа муддатга ижарага олиши мумкин

Юридик шахслар ҳам автомобилларни қисқа муддатга ижарага олиши мумкин

Ҳукумат қарори билан (684-сон, 16.11.2021 й.) Енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини қисқа муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Киритилган қўшимчаларга кўра, эндиликда юридик шахслар ҳам автомобилларни қисқа муддатга ижарага олиши мумкин (илгари фақат жисмоний шахслар назарда тутилган).

Ижарага олувчида алкололли ичимлик, гиёҳвандлик моддаси ёки ўзгача мастлик аниқ кўриниб турганда ижарага берувчи унга транспортни ижарага беришни рад этиши мумкинлиги белгиланди.

Шунингдек, ижарага берувчи ижарага берилган транспорт томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини «Маъмурий амалиёт» тизими орқали электрон текшириши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, жисмоний шахслар автомобилини нотариуссиз бир ойгача ижарага бериши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг