Вазирликнинг масъул лавозимли ходими қўлга олинди
Республика вазирликларидан бирида масъул лавозимда ишловчи мансабдор шахс муқаддам Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳокимининг ўринбосари лавозимида ишлаган даврида хизмат ваколатини суиистеъмол қилиб, Хўжакент МФЙдан маҳаллий тадбиркорга 30 сотих ер майдони ажратилиши учун туман ҳокимининг тегишли қарорини чиқартириб бериб, эвазига ундан 35 минг АҚШ доллари олган.
Лекин, кейинроқ назорат органлари томонидан туманда ўтказилган хатлов натижасида ҳокимнинг ерга эгалик ҳуқуқини берувчи ушбу қарори бекор қилинган.
ДХХ, прокуратура ва департамент томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мазкур мансабдор шахс муқаддам олган пулидан 8900 АҚШ долларини қайтариб берган вақтида ушланди.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter