Уйидан «Малибу»да чиқиб кетиб, бедарак йўқолган фуқаро топилди
20 август куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшовчи фуқаро ўзининг оқ рангли «Малибу» автомашинасини уйидан номаълум томонга ҳайдаб чиқиб кетиб, бедарак йўқолгани ҳақида хабар берилган эди.
Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматининг маълум қилишича, бедарак йўқолган деб қидирувга берилган Абдуллаев Саидмуннаввархон 22 август куни уйига соғ-саломат қайтиб келган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter