Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда яна бир гуруҳ шахслар ушланди

Тошкентда яна бир гуруҳ шахслар ушланди

Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми (жуда кўп миқдорда товламачилик), 168-моддаси 4-қисми (жуда кўп миқдорда фирибгарлик) билан тергов қилинаётган жиноят иши доирасида қуйидаги шахслар жиноят содир этганликда гумонланиб ушланди.

  1. 1980 й.т. Нармирзаев Бунёд Тахирович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан товламачилик);
  2. 1991 й.т. Хатамов Санжар Равшан ўғли (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик);
  3. 1964 й.т. Қурбанов Шукурали Хайдаралиевич (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 168-моддаси 4-қисми, жуда кўп миқдорда фирибгарлик);
  4. 1971 й.т. Шукуров Рамзес Фикрат ўғли (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 273-моддаси 5-қисми, жуда кўп миқдорда гиёҳвандлик воситасини ўтказиш).

Жиноят иши доирасида гумон қилинувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.

«Ҳурматли фуқаролар агар Сиз ушбу шахслардан ёки гуруҳ аъзоларидан жабр кўрган бўлсангиз ёки ушбу шахсларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича маълумотларга эга бўлсангиз, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёхуд 99-370-73-94 телеграм рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади», дейилади ИИББ хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг