Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Суддаги ишлар: на куласан, на куясан?!

Суддаги ишлар: на куласан, на куясан?!

Соат 16:30.га суд белгиланганди денг. Ишлар кўплигидан судга улгурмадим. Ҳафсалам пир бўлди, кайфият тушди. Наҳотки, шунчалик масъулиятсиз бўлсам, деб ўзимдан ҳафа бўлдим. Суд ишимизни кўрмасдан қолдирган бўлса, қайтадан давлат божи ва почта харажати тўлаб, ҳаммасидан қайтадан бошлайман, деб ўйладим.

Соат 17:00.да ҳеч бўлмаса вазиятни билиб кетай деб судга келдим.

Судда тумонат одам.

Яхшиям келибман. Ҳали бизнинг ишни кўргунча яна иккита одамнинг иши бор экан.

Хуллас, судга ярим соат кечикиб келиб, яна ярим соат кутдик.

Бўлган ҳолатга кулгим келса, ҳар кун бир соат вақтим судда кутиш билан ўтаётганига йиғлагим келиб кетди.

Нега бизда шундай?

Суд тизими қачон тартибга солинади?

Суд одамларнинг қадрли вақтини ўғирлашни тўхтатадими?

(Манба: Advokat24.uz)

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг