Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Собиқ ўзбек дипломати «ватанга хоинлик қилиш»да айбдор деб топилди

Собиқ ўзбек дипломати «ватанга хоинлик қилиш»да айбдор деб топилди

Иллюстратив фото

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида собиқ дипломат К.Юсуповга оид жиноят иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда Олий суд расмий сайтида хабар тарқатди.

Унга кўра, бир неча ой давомида ўтказилган ёпиқ суд мажлисида судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатмалари тингланиб таҳлил қилинди.

ДХХ Тергов бошқармаси томонидан тўпланган далилларга баҳо берилиб, судланувчининг важлари текширилди.

Пировардида, суд жиноят иши материалларини ҳар томонлама ва тўлиқ ўрганиб, судланувчи К.Юсупов давлатга хоинлик қилиш (Жиноят кодекси, 157-модда) жиноятини содир этганликда айбли деб топди.

Содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси, судланувчининг шахси, оилавий аҳволи каби жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар эътиборга олиниб, К.Юсуповга 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг