Сайлов муносабати билан 22 млн. сўмлик танлов эълон қилинди

“Тараққиёт стратегияси” маркази, Марказий сайлов комиссияси, Халқаро матбуот маркази ва Халқаро пресс-клуб “Сайлов-2019” муносабати билан мукофот жамғармаси 22 млн. сўмлик танлов эълон қилди.
Лойиҳа мақсади сайлов жараёнига ёшларни кенг жалб этиш, ҳуқуқий саводхонликни ошириш ва барчани сайловда овоз беришга чақиришдан иборат.
Иштирокчилар: ёшидан қатъи назар, барча профессионал ва ҳаваскорлар ижодкорлар қатнашиши мумкин.
Тили: ўзбек, рус ва инглиз тиллари
Талаблар: сайлов ва унинг инсонлар ҳаётига таъсири ҳақида креатив, таъсирчан ва замонавий ёндашув акс этган ҳамда давомийлиги 2 дақиқагача бўлган видеоролик тайёрлаш.
Танловга планшет, шахсий компьютер мобиль телефон ва бошқа воситалар орқали тайёрланган видеороликлар ҳам қабул қилинади.
Формат: AVI, MP4, MOV, MPEG.
Жанрлар: танловга исталган жанрдаги видеоматериаллар: саҳналаштирилган, ҳужжатли, анимацион, мусиқий ва бошқа жанрдаги ишлар қабул қилинади.
Аризалар 2019 йилнинг 15 октябридан 15 ноябрига қадар “Тараққиёт стратегияси” маркази офисида ҳамда [email protected] электрон почтаси ва телеграмдаги расмий канали орқали қабул қилинади.
Танлов номинациялари:
- Энг яхши саҳналаштирилган видеоролик;
- Энг яхши анимацион видеоролик;
- Энг яхши информацион видеоролик;
- Мухлислар эътирофини қозонган видеоролик.
Мукофот пуллари:
- 1-ўрин учун 10 миллион сўм;
- 2-ўрин учун 7 миллион сўм;
- 3-ўрин учун 5 миллион сўм.
Танловга тақдим этилган ижодий ишлар Ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилади ва баҳоланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter