Самарқандда ИИБ ходими тош билан уриб жароҳатланди
Шу йил 24 октябрь куни Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида яшовчи, маст ҳолда бўлган М.Ю. шу ҳудудда хизмат олиб бораётган Пастдарғом тумани ИИБ ходимини ҳақорат қилиб, чап пешона соҳасига тош билан уриб жароҳат етказган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, ходимга касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган. М.Ю. ушланган. Ҳолат юзасидан М.Ю.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter