Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқанд. Рамазонда 159 нафар маҳкум озодликка чиқарилди

Самарқанд. Рамазонда 159 нафар маҳкум озодликка чиқарилди

Фото: Flickr

Жиноят ишлари бўйича (ЖИБ) Самарқанд вилоят судлари томонидан муқаддас Рамазон ойида бир қатор хайрли ишлар амалга оширилди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га ЖИБ Самарқанд вилояти суди раиси ўринбосари Ўткир Мамадалев маълум қилмоқда.

Унга кўра,  муборак ойи давомида  вилоятдаги жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 159 нафар маҳкум тайинланган жазодан (муддатидан илгари) шартли равишда озод қилинди. Шунингдек, яна 14 нафар маҳкумга нисбатан тайинланган жазо енгилроғи билан алмаштирилган. Эътиборлиси, жазоси енгиллаштирилганларнинг барчаси оиласи бағрига қайтган.

Шартли равишда озодликка чиқарилган 159 нафар маҳкумдан 77 нафари озодликни чеклаш, 72 нафари ахлоқ тузатиш ишлари, 9 нафари эса муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосидан озод қилингани айтилади.

Озод қилинган маҳкумлардан 56 нафари ёшларни ташкил қилади. Турган гап, бу адашган ёшларга берилган яна бир имкониятдир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг