Қибрайлик эркак ўз аёлини $1500 эвазига ўлдириш учун буюртма берди
Тошкент вилоятининг Қибрай туманида яшовчи фуқаро 1500 АҚШ доллари эвазига собиқ турмуш ўртоғи ўлимини ташкиллаштирмоқчи бўлди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбасига таяниб «UzNews.uz»нинг хабар беришича, 11 февраль куни Тошкент вилояти ИИБга Чирчиқ шаҳрида яшовчи 1970 йилда туғилган фуқаро Б.Ю. ариза билан мурожаат қилади. У ўз аризасида таниши Қибрай туманида яшовчи 1981 йилда туғилган фуқаро Д.А. собиқ турмуш ўртоғи 1979 йилда туғилган фуқаро Ш.М.ни ўлдириши учун унга 1500 АҚШ доллари ваъда қилаётгани хақида маълум қилади.
Ушбу ҳолат юзасидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, 13 февраль куни соат 20:00да Б.Ю. буюртмачи Д.А. билан учрашиб, унга қотиллик жинояти содир этилганлиги саҳналаштирилган фото суратлар ҳамда собиқ турмуш ўртоғига тегишли аёллар сумкаси берилганидан сўнг буюртмачи Д.А. ишни битирганлиги учун фуқаро Б.Ю.га келишилган пулдан 400.000 сўмини бераётган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилоят прокуратураси томонидан фуқаро Д.Ю.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 25/97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter