Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда фоҳишалик билан шуғулланган бир гуруҳ шахслар суд қилинди

Қашқадарёда фоҳишалик билан шуғулланган бир гуруҳ шахслар суд қилинди

Фото: ИИВ

Қашқадарёда фоҳишалик билан шуғулланётган шахслар ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олиниб, тегишли тартибда жазога тортилмоқда. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Қашқадарё вилоят ИИБ маълумотига кўра, Косон туманида яшовчи Д.Х., Қарши туманида яшовчилар Р.Ф. М.Г.лар Қарши шаҳрида яшовчилар Ҳ.Ф., Х.Ш. ҳамда И.М.лар фоҳишалик билан шуғулланётгани аниқланган ва ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинган.

Яқинда мазкур ҳолат Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди томонидан кўриб чиқилиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий қамоқ ва жарима жазоси тайинланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг