Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Прокурор ўринбосари ва собиқ терговчи қамоққа олинди — ДХХ

Прокурор ўринбосари ва собиқ терговчи қамоққа олинди — ДХХ

Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Унда Асака тумани Ички ишлар бўлими тергов бўлинмасининг собиқ ходими Асака тумани прокурори ўринбосари орқали, мазкур туман прокуратураси иш юритувида бўлган жиноят иши доирасида, қурилиш фирмаси раҳбарига нисбатан қўлланилган «қамоқ» эҳтиёт чорасини ўзгартириб, тергов ҳаракатлари давомида аниқланган зарар суммасини қайта назорат-ўлчов тадбирлари ўтказиш орқали камайтириб бериш эвазига, айбланувчининг яқинларидан 15 минг АҚШ доллари олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан тўпланган материаллар асосида собиқ терговчига нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва 28,211-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида туман прокурори ўринбосари ҳам ушбу жиноят ишига айбланувчи тариқасида жалб қилинди.

Ҳозирда уларга нисбатан «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг