«Права» олиб беришни ваъда қилган инспектор ушланди
Ангор туманида фуқарога ҳайдовчилик гувоҳномасини ўқишга қатнашмасдан олиб бермоқчи бўлган инспектор аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангор туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «Ватанпарвар» ташкилоти Ангор тумани Ўқув спорт техника клуби кадрлар бўйича инспектори С.М. фуқаро А.га «Б» тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини 1 ой муддатда ўқув машғулотларига қатнашмасдан имтиҳонларни ижобий ҳал қилиб олиб бериш эвазига 1,9 млн сўмини қўлга киритганлиги аниқланиб, текширув давомида ихтиёрий равишда қайтарган 1 млн сўми ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча президент Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида «права»ни «сотиб олиш» ҳолатини кескин танқид қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter