«Ўртакаш» адвокатга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Самарқандда адвокат А.С.га нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Манбамизга кўра, у фуқаро И.Т. (аёл, нафақада)дан унинг турмуш ўртоғини «юқорида ишлайдиган» танишлари орқали жиноий жавобгарликдан озод этиш эвазига 2500 АҚШ доллар олган. Бироқ ваъдасининг устидан чиқмаган. И.Т. аризаси асосида ўтказилган терговга қадар текшириш жараёнида қайд этилган ҳолатлар исботини топгани айтилмоқда.
Айни пайтда адвокатга нисбатан фирибгарлик (168-модда) ва пора беришга қасд қилиш (28,211-модда) аломатлари билан қўзғатилган жиноят иши бўйича Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter