Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўғриларни маҳалладошлар муҳокама қилди

Ўғриларни маҳалладошлар муҳокама қилди

23 январь куни Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё тумани «Қиличбой» овул фуқаролар йиғини таркибидаги «Бешовул» маҳалла фуқаролар йиғини биносида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари подполковник М.Т.Раҳматуллаев, Амударё тумани прокурори Ж.Т.Муфтуллаев, туман ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник У.Б.Худойберганов ҳамда жамоат ташкилотлари масъуллари ва маҳалла фаоллари иштирокида «Қиличбой» овули фуқаролари, айбланувчининг қариндошлари ўртасида Амударё тумани «Қиличбой» овул фуқаролар йиғинида яшовчи муқаддам ўғрилик жинояти билан судланган М.Т. ва П.А.лар томонидан содир этилган ўғрилик жиноятларининг сабаблари ва келгусида бундай ҳолатларни олдини олиш бўйича муҳокамаси бўлиб ўтди.

Жумладан, М.Т. ва П.А.лар, 2019 йил 11 декабрга ўтар кечаси Чимбой туманида якка тадбиркорга тегишли шоли омбори эшигини бузиб, омбор ичидаги 8 дона электр двигателларни, 1 дона болгарка ҳамда бошқа хўжалик буюмларини ўғирлаб кетишган. Олиб борилган тезкор-тергов ҳаракатлари натижасида фуқаролар М.Т. ва П.А.лар қўлга олинган.

Ҳозирда Чимбой тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «в,г» бандлари ва 169-моддаси 3-қисми «а» банди билан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жиноят ишини тергов қилиш давомида фуқаролар М.Т. ва П.А.ларнинг содир этган бошқа ўғрилик жиноятларига алоқадорлиги аниқланган. Айбланувчи М.Т.га нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Муҳокама давомида сўзга чиққанлар томонидан бу каби жиноятларни олдини олишда маҳалла ва жамоатчилик бир бўлиб аҳоли орасида тушунтириш ишларини олиб бориш лозимлиги таъкидланди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги тергов бошқармаси

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг