Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Косонсойда ер учун катта миқдорда пул талаб қилган фирибгар ушланди

Косонсойда ер учун катта миқдорда пул талаб қилган фирибгар ушланди

Фото: «Xabar.uz»

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Наманган вилояти бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда маҳкама матбуот хизмати раҳбари хабар бермоқда.

Тезкор тадбирда фуқаро О.Р.бошқа фуқарони ишончига кириб, Косонсой тумани, Ёшлик массивидаги 0.50 га. ер майдонини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун ажратиб бериш ҳамда келгусида бино иншоотлар қуришда кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 20 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан, 15.000 АҚШ доллари ва 48 млн. сўмни фирибгарлик йўли билан  олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан О.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг