Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилганлар ушланди

Ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилганлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро З.А. фуқаро М.Ш.нинг ишончига кириб, уни юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 1 500 АҚШ доллари эвазига туман тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштириб қўйишини айтиб, ушбу пуллар ҳисобидан 18,5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Поп туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.И. фуқаро Т.У.нинг ишончига кириб, унинг фарзандини «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга қарашли Поп туман темир йўл корхонасига ишга жойлаштириб қўйиши эвазига 2 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг