Интерпол қидирувидаги ўзбекистонлик Никарагуада ушланди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Интерпол Миллий марказий бюроси ходимлари катта миқдорда фирибгарлик содир этган жиноятчини Манагуадан Тошкентга олиб келишди.
Таъкидланишича, мазкур тадбир қуйидаги ташкилотларнинг қўллаб-қувватлашлари ва ҳамкорлиги натижасидир: Ўзбекистоннинг ТИВ, АҚШнинг Анқара, Панама, Мексикадаги божхона ва чегара хизматлари, Россия ИИВнинг Никарагуадаги вакили, АҚШ Давлат департаменти Дипломатик хавфсизлик хизматининг Тошкент, Истанбул, Манагуа, Панама, Мексикадаги хориждаги жиноий ишларни тергов қилиш бўлимлари.
Масофа, вақтдаги катта фарқ ва бир қатор сабабларни ҳисобга олиб, жиноятчини транзит қилиш ва ўтказиш бўйича барча тартиблар Бош котибиятнинг Қўмондонлик ва мувофиқлаштириш маркази ва Ўзбекистон Республикасида Интерполнинг миллий марказий бюроси томонидан мувофиқлаштирилган.
Жуда кўп мамлакатларнинг хизматлари жалб қилингани ажабланарли эмас, чунки жиноятчининг изи узоқ Марказий Америкада йўқолган. Гумонланувчи бошқа қитъада яшириниб, яна жиноий фаолият – ноқонуний миграция, хорижий фуқароларни Лотин Америкаси давлатлари орқали АҚШга ўтказиш билан шуғулланган.
Бироқ барча жалб қилинган хизматларни бирлаштириш ва ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли гумондор қўлга олинди, тезкорлик билан маълумот алмашиш натижасида фирибгарни судга тортиш ва муносиб жазо белгилаш учун Ўзбекистон Республикасига экстрадиция қилиш ва ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди, дейилади Ўзбекистон Республикасида Интерполнинг миллий марказий бюроси хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter