«Интернетда видеоларингни тарқатиб юбораман» — пул талаб қилган аёл қўлга олинди
Нукус шаҳрида яшовчи 32 ёшли А.Д. ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс унинг уятли видеотасвирларини ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, эвазига пул талаб қилаётганини билдирган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Қорақалпоғистон Республикаси, Чимбой туманида яшовчи 25 ёшли (аёл) Н.К. содир этганлиги аниқланган.
Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Н.К., жабрланувчи А.Д. билан маълум вақт ишқий муносабатда бўлиб келган ва унинг ишончига кириш орқали унинг турли беҳаё видеотасвирларини қўлга киритиб, ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбормаслик эвазига 50.000.000 сўм пул талаб қилиб, мазкур пулларни олаётган вақтида Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ашёвий далил билан ушланиб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Н.К.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлиги юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter