Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ҳудудгаз Тошкент» раҳбари қамоқдан чиқарилдими? Прокуратура расмий баёнот берди

«Ҳудудгаз Тошкент» раҳбари қамоқдан чиқарилдими? Прокуратура расмий баёнот берди

«Ҳудудгаз Тошкент» раҳбари Музаффар Алиев қамоқдан озод қилиниб, иш жойида фаолият олиб бораётганлиги тўғрисида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан Тошкент вилояти прокуратураси расмий баёнот берди.

Баёнотга кўра, тергов ҳаракатлари давомида Музаффар Алиевга нисбатан қўлланилган «қамоқ» эҳтиёт чораси «гаров» эҳтиёт чорасига ўзгартирилган.

Бундан ташқари, М.Алиевни лавозимидан четлаштириш тўғрисида Жиноят ишлари бўйича суднинг ажрими мавжуд.

Терговга аралашиш ва тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди, дейилади прокуратура баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, Сардор Умурзоқов раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда энергия ресурслари билан таъминлаш соҳасида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан Бош прокурор Ниғматилла Йўлдашев айрим маълумотларни очиқлаб, «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг Тошкент вилояти бўйича таркибий бўлинмаси бўлган «Ҳудудгаз Тошкент» филиали директори М.А.га нисбатан жиноят иши очилганини ҳамда эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинганини маълум қилганди. Маълумотга қамоққа олиниш жараёни фотосурати илова қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг