Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада қотиллик: фермер хўжалиги раҳбари жанжал қурбони бўлди

Фарғонада қотиллик: фермер хўжалиги раҳбари жанжал қурбони бўлди

Иллюстратив фото

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида қотиллик содир бўлди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, шу йилнинг 18 март куни соат 11:30лар чамасида Ўзбекистон тумани, Янги Ҳаёт қишлоғида яшовчи Ф.М. (1995 й.т., судланмаган, ишчи) шу тумандаги фермер хўжалиги раҳбари Ш.А. билан сув талашиб, ўзаро жанжаллашади. Жанжал жараёнида Ф.М. қўлидаги темирдан ясалган боғ қайчиси билан фермер хўжалиги раҳбарининг бошига бир неча марта қасддан уради. Бунинг натижасида Ш.А. воқеа жойида вафот этади.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми («Қасддан одам ўлдириш») жиноят иши қўзғатилган.  Айни пайтда Ф. М. ҳибсга олиниб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг