«Facebook» тармоғи фаоли Шарифуллинни калтаклаганлар қўлга олинди
«Facebook» ижтимоий тармоғининг фаол фойдаланувчиларидан бўлган А.Р.Шарифуллин бир неча кун бурун номаълум шахслар томонидан калтаклангани ҳақида хабарлар тарқаганди.
Куни кеча калтакланганлар қўлга олинди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Унга кўра, мазкур ҳолат юзасидан шу йилнинг 15 декабрь куниёқ Мирзо Улуғбек тумани бўйича ИИО ФМБ 6-сон Ички ишлар бўлими Тергов бўлинмаси томонидан номаълум шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
А.Р.Шарифуллин дастлабки кўрсатмасида 2019 йил 10 декабрь куни ўз яшаш уйи олдидан қора рангли «Спарк» русумли автомашинада номаълум шахслар олиб кетганлигини билдирган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида ушбу автомашинани Тошкент шаҳрида яшовчи (1991 й.т. Муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми, 277-моддаси 3-қисми ва 105-моддаси 2-қисми билан судланган) С.Қаюмжонов бошқариб келганлиги аниқланган.
Жиноят иши юзасидан сўроқ қилинган С.Қаюмжонов ўз кўрсатмасида, таниши Ж.Мардонов (1994 й. т. Тошкент давлат шарқшунослик инсититути 2-босқич талабаси, муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси билан бир неча маротаба судланган) билан 10 декабрь куни фуқаро А.Р.Шарифуллиндан «Лирика» ва «Тропикамид» дори воситаларини сотиб олиш мақсадида боришганида, у (А.Р.Шарифуллин дори воситаларини) Чилонзордан олиб беришини айтади. Уччовлон автомашинада Чилонзор тумани, 23-мавзега келганда А.Р.Шарифуллин психотроп моддасини ўз ёнидан чиқариб беради. Унинг ёлғон гапириб, овора қилганига чидаолмаган «харидорлар» билак кучини ишга солишади...
Ҳозирда ушбу жиноят иши бўйича Мирзо Улуғбек тумани бўйича ИИО ФМБ 6-сон Ички ишлар бўлими Тергов бўлинмаси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мазкур жиноят иши Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter