ДХХ қўлбола пул ясаган шахсни қўлга олди
250 млн сўмдан ортиқ қалбаки купюраларни муомалага киритмоқчи бўлган шахс ушланди.
ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят божхона ва ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда Бекобод тумани ҳудудида тезкор тадбир амалга оширилди.
Унда Сирдарё вилоятининг Ховос туманида яшовчи А.Р. ноқонуний тарзда қўлбола усулда тайёрланган 250 млн 800 минг сўм миқдоридаги 100 минг сўмлик қалбаки купюраларни 100 млн сўмга сотмоқчи бўлган вақтида қўлга олинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter