Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ДХХ икки мансабдорни қўлга олди

ДХХ икки мансабдорни қўлга олди

Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент вилоятида бош мутахассисни, Бухорода эса архитекторни қўлга олди.

Тошкент вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси бош мутахассиси маҳаллий тадбиркор томонидан Ўртачирчиқ туманида қурилган 3 қаватли савдо мажмуаси биносини фойдаланишга қабул қилиб бериш ва бошқа ҳужжатларини тегишли ташкилотларда ишловчи танишлари орқали ҳал қилиб бериш эвазига 12 минг АҚШ доллари талаб қилади. У сўралган пул маблағидан 10 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтида ушланди.

«Ўзбекистон шаҳарсозлик бўйича лойиҳалаш илмий-тадқиқот институти» архитектори ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб ҳамда Бухоро вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасидаги танишлари орқали, Бухоро шаҳрида қурилиш фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖга тегишли 8 сотих ер майдонида бино-иншоотлар қурилиши учун лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлашга ёрдам беришга 5 минг АҚШ доллари талаб қилади ва сўралган пул маблағини олган вақтида ушланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг