Дала майдонидаги жанжалда фуқаро кетмон билан уриб ўлдирилди

Тошкент вилоятининг Зангиота тумани Деҳқонобод МФЙ ҳудудида жойлашган «Амирхон Омад Агро» фермер хўжалиги дала майдонида 2018 йил 25 октябрь куни жанжал юзага келган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, Аччиқсой МФЙ кўчасида яшовчи Б.С. вагон ичида, ўзаро жанжал оқибатида, маст ҳолда бўлган фуқаро Ж.Книнг танасини турли жойларига кетмон сопи билан уриб, жароҳат етказган.
Натижада Ж.К. олган жароҳатлари сабаб касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Б.С. кўлга олинган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter