Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чинозда ўлдирилган фуқаронинг жасади Қозоғистондан чиқди

Чинозда ўлдирилган фуқаронинг жасади Қозоғистондан чиқди

Тошкент вилояти Чиноз тумани «Чинмасжид» маҳалласида 5 май куни қотиллик жинояти содир бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 1975 йилда туғилган Ф.М. соат 17:00 ларда маст ҳолда таниши, 1982 йилда туғилган А.Э. билан жанжаллашиб, болта билан унинг бошига бир неча бор уриб, ўлдирган. Сўнг  у 6 май куни соат 10:30 ларда А.Э.нинг мурдасини Сирдарёга ташлаб юборган.

Марҳумнинг мурдаси 14 май куни Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Келес туманидан оқиб ўтувчи Сирдарё қирғоғидан топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 18 май куни Чиноз тумани прокуратураси томонидан Ф.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган, у ушланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг