Бекободда турли мактаб ўқувчиларининг жанжали пичоқлашув билан якунланди
Бекобод шаҳридаги турли мактабнинг 10-синф ўқувчилари ўртасидаги жанжал пичоқлашув билан якунланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бериб ўтди.
Жанжал Бекобод тумани, Навоий МФЙ ҳудудида бўлиб ўтган. 2019 йил 5 август куни Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида яшовчи 9-сонли ўрта мактабнинг 10-синф ўқувчиси, 16 ёшли И.А. жиноят содир этди. У ўзаро жанжал оқибатида Шова маҳалласида яшовчи, 40-сонли ўрта мактабнинг 10-синф ўқувчиси, 16 ёшли Д.Т.нинг қорин қисмига пичоқ билан зарба берган. Шунингдек, уларни ажратмоқчи бўлган, Бекобод шаҳри Беруний кўчасида яшовчи, 2-сонли ўрта мактабнинг 10-синф ўқувчиси, 15 ёшли Д.А.нинг елка қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.
Натижада Д.Т. ва Д.А.лар касалхонага ётқизилганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, И.А. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter