Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонда терговни ҳал қилмоқчи бўлганларнинг ўзи терговга тушди

Андижонда терговни ҳал қилмоқчи бўлганларнинг ўзи терговга тушди

Андижон вилоятида тергов остидаги айбланувчиларга енгилроқ жазо тайинлашга кўмаклашмоқчи бўлган фирибгар ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.А. фуқаролар К.Қ. ва М.Т.ларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича олиб борилаётган тергов жараёнида гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали К.Қ.га бир йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаш ва М.Т.га нисбатан жазодан озод этиш ҳақидаги ҳукм ўқилиши эвазига айбланувчиларнинг қариндошларидан 8 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг