Андижонда бир кишини аёвсиз калтаклаган шахслар ушланди
29 июн куни Андижонда бир неча киши фуқарони темир жисм билан уриб, тан жароҳати етказгани айтилган видео тарқалганди. Ушбу ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати маълумот берди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат бўйича жиноят содир этишда гумонланаётган барча шахслар қўлга олинган. Уларга нисбатан Хўжаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан ЖКнинг 105-модда 2-қисми «и» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
«Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ушбу жиноятни содир этишда гумонланаётган шахсларга нисбатан жазонинг муқаррарлиги таъминланади», дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter