Андижон ва Навоийда мўмай пул илинжидаги шахслар қўлга олинди
Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида яшовчи, 1990 й.т., муқаддам судланган шахс алдов йўли билан ўзганинг ишончига кириб, унга тумандаги фермер хўжаликлардан бирига тегишли ер майдонидан 15 сотих қисмини гўёки ўзига тегишли эканлигини айтган ва ер майдонига нисбатан расмийлаштирилган сохта ҳужжатларни кўрсатиб, келгусида мазкур ер майдонига нотурар жой сифатида ҳужжатлар тайёрлаб, унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 65 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлар томонидан ИЖҚКД билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пул маблағидан 60 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
вилояти Кармана туманидаги қишлоқ хўжалиги экинлари етиштиришга ихтисослашган масъулияти чекланган жамият раҳбари мазкур МЧЖга қарашли 2,2 гектар ер майдонини харидорга 490 млн. сўмга сотишга келишиб, ушбу ер майдонида коттеж уйлар қуриш учун мансабдор танишлари орқали рухсат олиб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизматининг Навоий вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, МЧЖ раҳбари талаб қилинган 15 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
Аввалроқ собиқ ҳоким ва ички ишлар ходими ҳамда ҳоким ёрдамчиси ушлангани хабар қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter