Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Адлия вазири Швеция элчиси билан ҳамкорликни муҳокама қилди

Адлия вазири Швеция элчиси билан ҳамкорликни муҳокама қилди

Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати

2019 йил 20 февраль куни Адлия вазири Русланбек Давлетов резиденцияси Стокгольмда бўлган Швеция қироллигининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Ингрид Терсман билан учрашди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Унда томонлар қонун ижодкорлиги жараёнини такомиллаштириш, инвестицияларни жалб этиш, юридик ва давлат хизматларини кўрсатиш (нотариат) ҳамда медиация ва арбитраж орқали низоларни ҳал этиш, юқори малакали юридик кадрларни тайёрлаш соҳалари бўйича ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилишди. Икки томонлама ва кўп томонлама форматлардаги муносабатларнинг амалий жиҳатлари бўйича конструктив фикр алмашилди.

Ўзбекистонда амалга оширилаётган жадал ислоҳотлар жамият ҳаётининг барча соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштириш учун янги имкониятлар яратаётгани қайд этилди. Швеция элчиси Тошкентда 19-20 февраль кунлари Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, БМТнинг Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази ҳамда минтақа давлатларининг етакчи таҳлилий муассасалари ҳамкорлигида ташкил этилган «Марказий Осиёда ўзаро муштараклик: таҳдидлар ва янги имкониятлар» мавзуидаги халқаро конференциядаги таассурротлари билан ўртоқлашди. Самимий ва конструктив руҳда ўтган учрашувда томонлар ўзаро манфаатларни ифодаловчи бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқишди ва муносабатларни янада ривожлатириш ва мустаҳкамлашга тайёр эканликларини билдиришди.

Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати

Учрашув якунида Р. Давлетов Швециялик ҳамкасбларини «Tashkent Law Spring» халқаро юридик форумида қатнашиш учун таклиф этди.

Маълумот учун: И.Терсман Ўзбекистон ва Швеция компаниялари ўртасидаги савдо алоқаларини йўлга қўйиш, швед компанияларининг Ўзбекистонда бизнесни юритиш бўйича тақдимоти, янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалаларини ҳал этишга йўналтирилган Ўзбекистон-Швеция бизнес форумида иштирок этиш учун Тошкентга ташриф буюрди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг