Янгийўлда ўқувчи қиз билан содир бўлган ҳодиса юзасидан маълумот берилди
Янгийўл туманидаги умумий ўрта таълим мактаби битирувчиси бўлган қиз ўз жонига қасд қилди. Айни маълумотни Бош прокуратура тасдиқлади.
Маҳкама матбуот хизматига кўра, 2002 йилда туғилган ўқувчи қиз шу йилнинг 10 март куни ўз уйининг иссиқхонасида ўз жонига қасд қилиши натижасида вафот этган.
Суд тиббиёт экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, унинг ўлимига бўйин аъзоларининг сиртмоқ билан сиқилиши натижасида келиб чиққан механик асфиксия сабаб бўлган.
Фожиага сабаб бўлган омиллар ўрганилаётир. Шунингдек, ҳолат юзасидан Янгийўл туман халқ таълими бўлими, вояга етмаганлар ишлари бўйича туман идоралараро комиссия, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига хизмат текширувлари тайинланган.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter