Янгийўлда 40 сотих ерни 29 минг «кўки»га пуллаётган шахс ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгийўл туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда фуқаро А.Ж. гўёки ўзининг кадастр агентлигида ишловчи танишлари орқали 29 минг АҚШ доллари эвазига фуқаро Ш.нинг номига 40 сотих ер майдонини ажратиш учун ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, олдиндан 10 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter