Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хизмат машинасида икки кишини уриб қочган ходим 7 йилга қамалди (видео)

Хизмат машинасида икки кишини уриб қочган ходим 7 йилга қамалди (видео)

Фото:«Xabar.uz»

Ҳайдовчи Т.Бахтиёров Янгийўл тумани ҳудудидан ўтган Тошкент-Душанбе автомобил йўлини кесиб ўтаётган икки пиёдани уриб кетиб воқеа жойидан қочган. Бу ҳақда  «Замон» кўрсатувида ҳикоя қилинади.

Текширувлар ҳайдовчи Янгийўл тумани ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимида етакчи мутахассис эканини ва автомашина ташкилот балансига қарашли бўлганини кўрсатди.

Дамас йўловчилардан бирини 5-10 метргача судраб борган.

Жиноят ишлари бўйича Янгийўл тумани суди раиси Баҳром Тошпўлатов судланувчидан жабрланувчининг оила аъзоларига етказилган моддий ва маънавий зарарлар ундирилиши белгиланганини маълум қилди.

Т.Бахтиёров Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 266-моддаси  «а» банди, 117-моддаси «а» банди билан 3 йилга автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан айрилди ва 7 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг