Харьковда ўғрини дарахтга скотчлаб қўйишди
Украинанинг Харьков шаҳрида номаълум шахслар бир эркакни дарахтга скотч билан боғлаб ташлаб, «ўғри» деган ёзувни қолдириб кетишди. Бу ҳақда «Facebook»даги «Харьков 1654» гуруҳида хабар берилган.
Воқеадан сал аввал бу эркакни полиция бўлинмасидан қўйиб юборишганди.
— Ўғрини райотдел доим қўйиб юбораверса шунақа бўлади. Сабрнинг ҳам чегараси бор, — дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter