Пулдан пойандоз «ясаган» инкассатор
АҚШнинг Индиана штатида инкассатор машинасидаги қарийб 600 минг доллар йўлга тушиб қолди. Бу ҳақда «Udivi.li» хабар берди.
Маълумотларга кўра, юк машинасининг орқа эшиги кутилмаганда очилиб кетиб, пул солинган қоплар ерга туша бошлаган. Шу тариқа жами 600 минг долларга тенг йигирматалик қоғоз пуллар ҳавога сочилган.
Инкассатор пуллардан «пойандоз» ясаётганини ҳатто пайқамаган ҳам. Яхшиям ёнидан ўтиб кетаётган машина ҳайдовчиси ишора қилди. Бу пайтга келиб эса кўпчилик одамлар чўнтакларини қаппайтиришга киришиб кетганди.
Воқеа жойига етиб келган полициячилар териб олинган пулларни яхшиликча қайтаришни, акс ҳолда уларни олганлар ўғриликда айбланишини айтишди. Бундан чўчиган айримлар пулларни қайтаришни бошлади.
Бироқ қайтариб берилган пуллар йўқолгани билан мос келмади. Полициячилар бир уюм пулни олиб воқеа жойидан жуфтакни ростлаган мактаб автобуси ҳайдовчисини кўришганини таъкидлашган. Яна оқ пикапда келиб бир қоп пул йиғиб олган тўрт кишини ҳам кўришган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter