Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги бозорда қалбаки доллар сотаётганлар ушланди

Тошкентдаги бозорда қалбаки доллар сотаётганлар ушланди

Фото: Прокуратура департаменти.

Тошкент шаҳрида қалбаки АҚШ долларларини сотаётган шахслар қўлга олинди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси, ДХХ ва ИИББ ходимлари ҳамкорлигида Юнусобод туманида жойлашган “Универсам деҳқон бозори” олдида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаролар Н.Р., Х.А. (муқаддам судланган) ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, Тошкент туманида яшовчи С.М.дан олиб келган 100 АҚШ долларлик купюрадаги қалбаки 10 000 АҚШ долларини фуқаро А.О.га ҳақиқий 7 200 АҚШ долларига сотган вақтларида ушланиб, Х.А.нинг ёнидан ўтказиш мақсадида сақлаб келинган яна 75 дона 100 АҚШ долларлик қалбаки купюралар ашёвий далил сифатида олинган.  

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг