Тошкентда юк машинасининг тормози ишламай қолди
Кеча, 17 октябрь куни соат 13:30ларда Тошкент шаҳрида йўловчи ташувчи «MAN» русумли автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Қайд этилишича, «1-Автобус саройи» филиали ҳайдовчиси А.Л (1972 йилда туғилган, стажи 27 йил) «MAN» русумли, давлат рақами 01|859 ZFA, сарой рақами 474-бўлган автобусни 93-йўналишда Миробод тумани, Фарғона йўли кўчаси бўйлаб бошқариб бораётган вақтда, Файзобод кўчаси қаршисида автобусдан орқада келаётган катта ҳажмли юк машинасининг тормоз тизими ишламай қолганлиги сабабли автобуснинг орқа қисмига келиб урилган.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида жароҳат олганлар йўқ.
Ҳозирда мазкур йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳамда «Тошшаҳартрансхизмат» Акциядорлик жамиятининг Ҳаракат хавфсизлигини назорат қилиш бўлими томонидан хизмат суриштируви ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter