Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда усталар ўртасидаги жанжал фожиали якун топди

Тошкентда усталар ўртасидаги жанжал фожиали якун топди

Фото:«Tergov.uz»

Шу йилнинг 7 феврал куни 43 ёшли Ю.О. Бектемир туманида жойлашган хонадонда таъмирлаш ишларини олиб бориш учун ўзи билан бирга келган 43 ёшли Б.Э. билан жанжаллашиб қолган.

Оқибатда Ю.О. резинадан ишланган қувур (шланг)нинг бўлаги билан Б.Э,ни танасининг турли соҳаларига бир неча маротаба уриб, тан жароҳати етказган. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди. 

Натижада Б.Э. олган тан жароҳатлари билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан у вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ю.О.,га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг