Тошкентда сохта «Rolton» ишлаб чиқарувчи яширин цех фош қилинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.
Унда фуқаро Х.М. ўз уйида яширин ишлаб чиқариш цехи ташкил қилиб, «Rolton» бренди остида истеъмолчиларнинг соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотни қўлбола усулда ишлаб чиқариб, қадоқлаб сотиш учун тайёрлаб қўйганлиги аниқланиб, ушбу хонадондан 464 дона қадоқланган «Rolton», 68 кг сариқ ва 7,49 кг қизил рангли кукунлар ва бошқа маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Шунингдек, «Rolton» маҳсулоти ҳуқуқий эгаси «M.F.» компаниясининг маълумотига кўра, фуқаро Х.М. томонидан ишлаб чиқарилган «Rolton» маҳсулоти қалбаки эканлиги, олинган кукунлар компания томонидан ишлаб чиқарилмаганлиги, қадоқланган пакетлардаги код рақамлари ҳам қалбаки эканлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 149-моддаси (муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқларини бузиш), 186-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter