Тошкентда қурол сотаётган йигит ушланди
Тошкент шаҳар Яшнобод туманида 23 ёшли йигит ноқонуний равишда ўқотар қуролни 2000 минг АҚШ долларига сотаётган пайтда қўлга олинди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, қуролни йигитнинг Р. исмли таниши машинадан топиб олган. Шундан сўнг улар қуролни яшириш мақсадида У.исмли танишининг уйига олиб борган. Суриштирув натижасида улар қуролни уйнинг қозонхонасидаги печкага яширгани аниқланган.
Олиб борилган тезкор қидирув давомида У.нинг уйидан АПС ўқотар қуроли олинган. Холислар иштирокида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган. Эксперт-криминалистика марказининг хулосаларига кўра, қурол ўқ отиш учун яроқли деб топилган.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 248-моддаси (Қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Маълумот ўрнида, ушбу моддага биноан жиноятчи 20 йилга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter