Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда қурол билан машинага ўқ узган шахс 15 суткага қамалди

Тошкентда қурол билан машинага ўқ узган шахс 15 суткага қамалди

Тошкентда ҳайдовчи рашк сабабли танишига пневматик қурол билан ўқ узгани ҳақида хабар берилганди.

Шаҳар ИИББ маълум қилишича, фуқаро С.З. қўллаган пистолет спорт пневматик қуроли экани аниқланган. Қурол тўғрисидаги қонунга кўра, мазкур қуролни фақатгина спорт майдончаларида қўллашга рухсат этилган.

Судда айбланувчилар ўзининг қилмишидан пушаймон эканини айтиб, узр сўраган. Жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузгани учун С.З ва у билан жанжаллашган Г.А.га нисбатан суд ҳукми ўқиб эшиттирилди.

Унга кўра, С.З. ва Г.А.га Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасига (майда безорилик) биноан 15 суткага маъмурий қамоқ жазоси тайинланди, бундан ташқари, айбланувчи С.З.га БҲМнинг 5 баробари миқдорида жарима тўлаш мажбурияти юклатилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг