Тошкентда миллион долларга ер сотганлар ушланди

Тошкент шаҳри Янги ҳаёт туманидан 1 гектар ер олиб беришни ваъда қилган 2 фуқаро 200 минг доллар пулни бўнак сифатида олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Аниқланишича, 7 май куни 40 ёшли фуқаро бу 2 шахсга нисбатан чора кўришни сўраб тегишли органларга мурожаат қилган. Улар кейин тезкор тадбир ташкил этишган.
Маълум бўлишича, 1 гектар ер нархи 1 миллион долларга баҳоланган. Айни пайтда тергов ишлари олиб бориляпти.
Ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-банди билан жиноий иш қўзғатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter