Тошкентда «Мерс» ўғирлаб кетилди

1 апрель куни «Мерседес» автомашинасини ўғирлаб кетган 41 ёшли Д.Х. Тошкент шаҳар ИИББ жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан ушланган.
Шу куни машина эгаси Олмазор тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига мурожаат қилиб, номаълум шахс, эшиклари очиқ ва калити билан қаровсиз қолдирилган автомашинасини олиб қочганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат асосида Жиноят кодексининг 267-моддаси (Транспорт воситасини олиб қочиш) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter