Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда МАTIZ ёниб кетди

Тошкентда МАTIZ ёниб кетди

Бугун, 30 октябрь куни соат 15:27 да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани «Лайлатуғон» кўчасида МАTIZ русумли автомобиль ёнаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, иккита ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб борган ва ёнғин ўчирилган.

Ёнғин оқибатида автомобиль тўлиқ ёниб зарарланган.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ёнғин натижасида фуқароларнинг тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг