Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда лифт қулашининг сабаби очиқланди

Тошкентда лифт қулашининг сабаби очиқланди

Куни кеча Тошкентда лифт қулаши оқибатида 11 киши жабрланганди. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари натижасини эълон қилди.

Унга кўра, ҳолат содир бўлган Янгиҳаёт тумани, «Янги Дархон» МФЙда жойлашган 17-сонли 16 қаватли уй 2023 йил апрель ойида фойдаланишга топширилган.

Мазкур ҳолатни бирламчи ўрганиш даврида кўп қаватли уйда Туркия корхонаси томонидан 2022 йилда ишлаб чиқарилган, юк кўтариш қуввати 1 000 кг бўлган лифт 16-қаватдан 1-қаватга ҳаракатга келгач, тезликни назорат қилувчи, яъни тўхташ лозим бўлган этажга яқинлашганда лифт кабинасини секинлатувчи (датчик замедления) қурилмаси носозлиги сабабли тезлик камаймагани ва 1-қаватга яқинлашганда лифтнинг автоматик тормоз тизими ишга тушиб тўхтагани ҳамда тезлик камаймагани туфайли шахтада ўрнатилган буфер қисмига келиб урилгани тахмин қилинди.

Лифт тўхтагандан сўнг мазкур мавзедаги кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи инженеринг компанияси «Premium Promotion» МЧЖнинг лифтларга хизмат кўрсатувчи мутахассислари томонидан эшикни очиб лифтдан тахминан 11 кишини чиқариб олган, булардан 3 киши турли хил синишлар билан шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда, Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси мутахассислари томонидан мазкур мавзедаги «дом»ларга хизмат кўрсатувчи инженеринг компанияси «Premium Promotion» МЧЖнинг раҳбарияти томонидан мазкур мавзедаги барча лифтларни қайта навбатдан ташқари техник кўрикдан ўтказиш ва лифтларнинг тезлигини назорат қилувчи, яъни секинлатувчи (датчик замедления) қурилмаларини қайта кўрикдан ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда.

Шунингдек, инспекция мутахассислари томонидан Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги кўп қаватли уйларда ўрнатилган лифт қурилмаларни техник кўрикдан ўтказиш ишлари бошланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг