Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда бузилиб қолган Matiz ортидан 4 та машина келиб урилди

Тошкентда бузилиб қолган Matiz ортидан 4 та машина келиб урилди

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани Фурқат кўчасидаги туннелда 2 февраль куни 5 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар бермоқда пойтахт ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси.

ЙТҲ соат 18:30 ларда қуйидаги машиналар иштирокида юз берган:

Р.Т. (1992 йилда туғилган) бошқарувидаги Lacetti;

Ш. И. (1989) — Matiz;

Б.Қ. (2004) — Matiz;

Ж.С. (1990) — Spark;

Д.Қ. (1992) — Spark.

Ҳодиса оқибатида йўл четида техник носоз ҳолатда турган Matiz автомашинасини  таъмирлаётган икки киши енгил жароҳат олган, уларга тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг