Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда бирйўла ўн иккита машина ўзаро тўқнашиб кетди

Тошкентда бирйўла ўн иккита машина ўзаро тўқнашиб кетди

27 апрел куни соат 13:40 ларда Kamaz, Isuzu, Howo, ZIL русумли юк автомашиналари ҳамда Lacetti, Tracker 2, Nexia 3, Epica, 2 та Cobalt, 2 та Spark автомашиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра ЙТҲ сабаби Kamaz русумли автоулов ҳайдовчиси чорраҳага яқинлашаётган вақтда, тормоз тизимида носозлик юзага келган.

Йўл транспорт ҳодисаси натижасида бир йўловчиси тан жароҳат олиб шифохонага олиб борилиб биринчи ёрдам кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг