Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда АЁҚШнинг уч ходими ҳушсиз ҳолда топилди

Тошкентда АЁҚШнинг уч ходими ҳушсиз ҳолда топилди

Фото: «Xabar.uz»

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 5 апрель куни автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси ходимлари заҳарли модда оқибатида ҳушини йўқотгани аниқланди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, шу куни соат 19:20 да Тошкент шаҳар ФВБга Чилонзор тумани 19-даҳа ал-Хоразмий кўчасида жойлашган автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида 3 нафар ишчи ходим бензин сақланаётган цистерналар оралиғида ҳушсиз ҳолда ётгани бўйича хабар келиб тушган. Қутқарувчилар воқеа жойига етиб бориб, ҳушсиз ҳолда ётган ходимларни хавфли ҳудуддан олиб чиқиб, биринчи ёрдам кўрсатган. Шунингдек, фуқаролар малакали тиббий ёрдам кўрсатилиши учун тез тиббий ёрдам хизмати ходимларига топширилган.

Токсик моддадан заҳарланган ишчилар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази токсикология бўлимига жойлаштирилган.

Воқеа сабаби ўрганилганда жабрланувчилар шохобча ҳудудидаги ер остига кўмилган 3 дона, ҳар бири катта сиғимли бензин ёқилғиси сақланаётган цистерналар орасида йиғилиб қолган енгил ёнувчан суюқликнинг (бензин) кучли концентрациясидан ҳушларини йўқотгани аниқланган.

Воқеа жойига Чилонзор туман ФВБ бошлиғи раҳбарлигида 3 та қутқарув экипажи, 15 нафар шахсий таркиб, туман прокуратураси, ИИБ тезкор тергов гуруҳи ва ССВ ходимлари жалб қилинган.

Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг